Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу мақсадга эришишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Қарорда темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, юртимизнинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳим вазифалар этиб белгиланди. Шунга мувофиқ, жорий йилнинг феврал ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида “Темирйўлкарго” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

Замон ривожланиб, барча хизматлар глобаллашиб борар экан, ўз-ўзидан юк ташишни ҳам замонавий босқичга олиб чиқиш долзарб масалага айланади. Шу боис “Темирйўлкарго” акциядорлик жамияти тадбиркорларга юк ташишнинг мултимодал, етказиб беришнинг “эшикдан эшиккача” усулида ташкил этишни мақсад қилган. Юк вагонлари ва контейнерлар хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш каби бир қанча мақсадлар ҳам асосий вазифалар ҳисобланади.
“Темирйўлкарго” акциядорлик жамияти иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, юк ташиш химатларини кўрсатиш учун икки юзга яқин шартномалар тузилиб, 392 минг тоннадан ортиқ юк ўз манзилига, “эшикдан эшиккача” тамойили остида етказилди. Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Россия сингари бир неча давлатлар билан экспедиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланди.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб 5 та – “Назарбек”, “Самарқанд”, “Қарши”, “Денов”, “Бухоро” юк терминалларидаги 2100га яқин турли юк вагонлари орқали “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Деҳқонобод калий заводи” каби йирик акциядорлик жамиятлари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулотларини ўз манзилига, беталафот етказиб беряпмиз. Бундан ташқари, ушбу терминалларда юк жўнатувчи ва қабул қилувчиларга транспорт логистикаси, экспедиторлик ҳамда юк сақлаш каби хизматлар кўрсатилмоқда.
Келажакда юк терминалларини ривожлантириш, модернизация қилиш, замонавий логистика марказларига айлантириш ҳамда мижозларга янда қулай шарт-шароитлар яратиш, комплекс хизмат кўрсатиш мақсад қилинган.
Бу борада айни пайтда зарур ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада айни пайтда зарур ишлар амалга оширилмоқда.
Абдусамат МЎМИНОВ,
“Темирйўлкарго” АЖ бош директори.